Фан-техника | 11:48 / 02.03.2018
16955
2 дақиқада ўқилади

Ferrari’нинг энг ғалати модели сотувга қўйилди

Sotheby’s аукцион уйи ноёб автомобил – Bernd Michalak Design Studio немис дизайн-студияси томонидан яратилган Ferrari 328 GTS Conciso концепт-карини сотувга қўйди. Ягона нусхада мавжуд бўлган машинанинг нархи ҳозирча маълум қилинмаяпти.

Фото: Ferrari 328 GTS Conciso

Спорткар 1989 йилги намунадаги Ferrari 328 GTS шассисида қурилган. Машина бўялмаган пластикдан кенг олд қанотлари ва ички ўрнатилган фарали “баркетта” кузовга эга. Машинанинг эшиклари ва томи йўқ, салонида эса иккита шлемни сақлаш учун махсус бўлмалар бор.

Фото: Ferrari 328 GTS Conciso
Фото: Ferrari 328 GTS Conciso
Фото: Ferrari 328 GTS Conciso
Фото: Ferrari 328 GTS Conciso

Концепт 3,2 литрли, 8 цилиндрли, 274 от кучига эга двигател ва 5 поғонали механик узатмалар қутиси билан жиҳозланган. Стандарт кузовдан 30 фоизга енгилроқ бўлган  янги кузов ҳисобига машина 100 км/соат тезликка 5 сонияда эриша олади. Серияли Ferrari 328 GTS’га бунинг учун 6,4 сония талаб этилади. Концепт-карнинг максимал тезлиги 278 км/соатни ташкил қилади.

Фото: Ferrari 328 GTS Conciso
Фото: Ferrari 328 GTS Conciso
Фото: Ferrari 328 GTS Conciso

328 GTS’нинг илк оммавий намойиши 1993 йил Франкфуртдаги автошоуда бўлиб ўтган.

 

Мавзуга оид