Ўзбекистон | 18:20 / 02.03.2018
22235
2 дақиқада ўқилади

Фоторепортаж: Жиззахда Тожикистон билан чегарадаги ўтказиш пунктлари очилди

Фото: KUN.UZ

“Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегараси орқали айрим ўтказиш пунктларининг фаолиятини қайта тиклаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори асосида Жиззах вилоятида Кушкент, Учқўрғон йўлидаги ўтказиш пунктлари очилди. Бу ҳақда Жиззахдан Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Кушкент, Учтурган йўлидаги ўтказиш пунктининг очилиш маросими тожикистонлик меҳмонларнинг ҳудудга ташрифи билан бошланди, уларга алоҳида эҳтиром кўрсатилди.

Расмий тадбирда сўзга чиққан Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари Эштемир Исматов ва Сўғд вилояти ҳокими ўринбосари Ф. Шарифзода ўзбек ва тожик халқларининг яшаш шароити, урф-одатлари, турмуш тарзи бир-бирига ниҳоятда яқинлиги ҳақида сўз юритишди 

Шундан сўнг тожик биродарлар мамлакатига ташриф буюрилди. Бу ерда ҳам катта байрам тантаналари уюштирилди.

- Президентимиз ташаббуси амалга оширилаётган бугунги саъй-ҳаракатларимиз азалдан ёнма-ён яшаган, қавму қариндош бўлган икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги алоқаларга кенг йўл очди, - дейди Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Сабоҳат Абдураҳмонова.

Мавзуга оид