Жаҳон | 09:40 / 02.03.2018
5593
1 дақиқада ўқилади

Сурияда вақтинчалик сулҳ муваффақиятсизликка юз тутди – АҚШ

Фото: РИА Новости / Илья Питалев

Сурияда мухолифат ва ҳукумат кучлари ўртасидаги сулҳга амал қилинмаяпти, тинч аҳоли вакиллари мамлакат ҳукуматидан қўрққани туфайли гуманитар йўлаклардан фойдаланаётгани йўқ. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти расмий вакили Ҳизер Науэрт маълум қилди.

"Сулҳ аниқ ишламаяпти. Бу ғоя гуманитар йўлаклар ҳақида эди… Агарда телевизорни кўрсангиз, одамлар ундан фойдаланмаётганига гувоҳ бўласиз. Нега? Бу Ҳалабда ҳам ишламаган. Одамлар улардан фойдаланишга қўрқмоқда, Шарқий Ғутадан улар орқали чиқишса, Асад армиясига олиб кетишлари, уйларига қайта олмасликлари ёки ўлдирилишлари мумкин эканидан чўчишмоқда", - дея маълум қилди Науэрт брифингда.

"Бу гуманитар йўлаклар – одамларнинг устидан кулиш. Бунинг ўрнига қилиш керак бўлган нарса – ўт очишни умуммиллий тўхтатиш, ўтган шанбада БМТда ҳам шуни бир овоздан ёқлаб чиқишганди", - дея қўшимча қилиб ўтди у.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид