Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тарихдаги энг кучли киберҳужум қайд қилинди

Фото: Pixabay
GitHub веб-сервиси дастурчилари ресурсларига кучли DdoS-ҳужум бўлганини маълум қилишди. Бу ҳақда Wired нашри хабар бермоқда. Сониясига 1,35 терабитли бу ҳужум тарихдаги энг кучли ҳужум сифатида баҳоланган.
GitHub дастурий таъминот яратувчиларининг биргаликда ишлаши ва дастурлар версияларини бошқариш учун мўлжалланган энг йирик веб-сервис ҳисобланади. У 2008 йилда ишга туширилган.
Ҳужум оқибатида сервис 10 дақиқага ишдан чиққан ва фойдаланувчилар шикоятларига сабаб бўлган. Ҳужумни DdoS-ҳужумлар билан курашувчи Akamai Prolexic сервиси эвазига 8 дақиқадан кейин бартараф этишга муваффақ бўлинган. Ушбу сервис воситачи ролини ўйнаган. GitHub’дан барча кирувчи ва чиқувчи трафик Akamai Prolexic’га йўналтирилган ва унинг ҳимоя марказлари орқали ўтказилган. Бунинг натижасида зарарли пакетлар топилиб, блокланган.
Akamai’нинг хавфсизлик бўйича вице-президенти Жош Шаулнинг айтишича, улар бунгача сониясига 1,35 терабитли ҳужумга дуч келмаганлар.
DDOS-ҳужум (ингл. Distributed Denial of Service — “хизмат кўрсатишдан бош тортиш”) — бу бирор сайтга ҳужум бўлиб, унинг асосий мақсади сайтга катта миқдорда ёлғон сўровлар бериш орқали уни ишдан чиқариш ҳисобланади. Ҳужум оқибатида сайтга хизмат кўрсатувчи сервер катта миқдорда ёлғон сўровни қайта ишлашга мажбур бўлади ва бунинг оқибатида оддий фойдаланувчилар сайтга киролмай қоладилар.
Мавзуга оид

20:43 / 30.04.2025
Полша давлат реестрига кенг кўламли киберҳужум уюштирилди

23:50 / 11.03.2025
Х ижтимоий тармоғи киберҳужумга учради. Фойдаланувчилар бир неча соат узилишлардан шикоят қилди

13:25 / 21.01.2025
Украина давлат реестрлари Россия киберҳужумидан кейин қайта тикланди

09:16 / 31.12.2024