Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда президентга мурожаатдан кейин янги боғча очилди
2016 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Навоий вилояти Навбаҳор туманидаги сайловчилар билан сайловолди учрашувлари ўтказган эди. Учрашувлар давомида туманнинг Сарбозор қишлоғи аёллари томонидан мазкур қишлоқда 2012 йилдан буён болалар боғчаси йўқлиги айтиб ўтилган эди.
Шу кунларда Навбаҳор туманидан 10 км масофада жойлашган ушбу қишлоқда янги, замон талабларига жавоб бера оладиган «Юлдузча» номли 10-мактабгача таълим муассасаси очилиб, фойдаланишга топширилди. Мазкур боғча «Қурувчи Навоий» қурилиш ташкилоти томонидан бунёд этилди, боғча 120 болага мўлжалланган.
«Муассасанинг янги биносида болаларга жаҳон андазалари асосида таълим ва тарбия бериш учун барча шарт-шароитлар яратиб берилган. Хоналар ёруғ ва шинам, барча инвентарлар мавжуд. Рус тили, инглиз тили, спорт тўгараклари фаолияти йўлга қўйилди», дейилади Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
2 март куни Мактабгача таълим вазири Агрепина Шин Навоий вилоятининг Навбаҳор туманидаги мактабгача таълим муассасида бўлиб, болажонлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. У муассасанинг ўқув-тарбиявий жараёнига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан ўзининг таклиф ва тавсияларини берган.

Мавзуга оид
09:47 / 17.05.2025
Навоийда вентиляция тармоғи орқали олтин ўғирламоқчи бўлган шахслар ушланди
11:43 / 13.05.2025
Навоийда 55 ёшли аёл ҳужжатларда эркак сифатида қайд этиб келингани аниқланди
16:21 / 07.05.2025
“Таъминотчи ҳамкорликни тўхтатгани учун” – Булунғурдаги боғчада болаларга 2 кун гўштсиз овқат берилганига изоҳ берилди
11:11 / 06.05.2025