Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШнинг атом авиаташувчиси Вьетнамга кирди
АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари жанговар кемаларининг Carl Vinson авиаташувчиси етакчилигидаги зарба бериш гуруҳи 4 кунлик дўстона ташриф билан Вьетнамнинг Дананг портига кирди. Эскадра таркибига, шунингдек Wayne E. Meyer ракета эсминеци ва Lake Champlain ракета крейсери киради.
Вьетнам ташқи сиёсат маҳкамаси расмий вакили Ле Тхи Тху Хангнинг маълум қилишича, Америка авиаташувчисининг мамлакатга кириши келишув асосида амалга оширилмоқда. Битимга 2017 йил ноябрида президент Дональд Трампнинг Вьетнамга ташрифи давомида эришилган.
Унинг сўзларига кўра, Данангга келган Америка ҳарбий хизматчилари шаҳар раҳбарияти ва Вьетнам халқ армияси 3-ҳарбий-денгиз тумани қўмондонлигида бўлади. Семинарлар, хайрия акциялари, спорт ва жамоавий тадбирларда иштирок этади.
Авиаташувчи кема ва ҳамроҳ кемалар бортида 6 минг ҳарбий хизматчи, ҳарбий учувчилар ва техник ходимлар бор. Эскадра Вьетнамга Филиппиндан сўнг ташриф буюрган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025