Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда профессионал бокс кечаси ташкил қилинади
Эртага, 6 март куни Андижон вилоятининг Асака шаҳрида профессионал бокс кечаси ташкил қилинади. Унда бир қатор рейтинг жанглари ўтказилади.
Ўзбекистоннинг турли жойларидан келган боксчилар ҳудудий чемпионат мақомидаги мазкур турнирда рейтинг ва чемпионлик жангларида рингга кўтарилишади.
Жанг кечаси юқорида таъкидлаб ўтилганидек, ҳудудий мақомга эга бўлиб, унда Сирдарё вилояти ва водийнинг барча уч вилояти вакиллари иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, Профессионал бокс федерацияси ташаббуси билан ташкил қилинаётган мазкур мусобақалар тўртта ҳудудга бўлинган ҳолда ташкил қилинмоқда.
1. Воҳа ҳудуди: Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий вилоятлари.
2. Хоразм ҳудуди: Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро.
3. Тошкент ҳудуди: Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Жиззах.
4. Водий ҳудуди: Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025