Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Антарктидада пингвинлар ўлкаси кашф қилинди
Халқаро олимлар гуруҳи Антарктиданинг кам ўрганилган ҳудудида Адели пингвинларининг кўп сонли колониясини кашф қилди. Чекланган ҳудудда 1,5 миллионга яқин пингвин борлиги аниқланди. Scientific Reports илмий журналида янги тадқиқот натижалари тақдим этилди.
Биологлар бу жойни материк бўйлаб пингвинлар миграцияси йўлларини кузатиш давомида аниқлашди. Популяция Дейнжер оролларига жойлашди. Олимларга уларнинг "изига тушиш" учун космосдан олинган суратлар ёрдам берди.
Жами 750 мингдан ортиқ пингвин уйи топилди. Унга қадар эса олимлар бу ерларда пингвинлар сони беш бараварга кам эканига ишончлари комил эди.
Янги ҳисоб-китобларга кўра, бу турдаги жами пингвинларнинг 55 фоизи Дейнжер оролларида яшайди.
Тадқиқот муаллифлари иқлим ўзгаришлари қайд этилган тақдирда бу ҳудудни муҳофаза қилиш муҳимлигини таъкидлашмоқда.
Мавзуга оид
20:10 / 23.03.2025
Олимлар Антарктидадан ажралиб чиққан айсберг остида фаол экотизим мавжудлигини аниқлади
10:12 / 18.03.2025
Овлоқ ва хавфли жой. Антарктидадаги базада олимлар ўз ҳамкасбидан қутқаришни сўрамоқда
13:34 / 07.03.2025
Денгиз музликларининг майдони тарихий минимумгача қисқарди
13:57 / 24.01.2025