Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Баҳодир Жалолов ҳам профессионал боксга ўтмоқда
+91 кг вазн тоифасида рингга кўтариладиган боксчи, Uzbek Tigers жамоаси аъзоси Баҳодир Жалолов фаолиятини профессионал боксда давом эттиради. Бу ҳақда спортчининг ўзи Instagram‘даги шахсий саҳифасида маълум қилган.
Жалоловнинг ёзишича, у Нью-Йоркдаги Fight Promotions промоутерлик компанияси билан шартнома имзолаган. Дастлабки жангини эса жорий йилнинг апрель ойида ўтказишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, ўзбекистонлик бошқа бир боксчи Элнур Абдураимов ҳам айнан Fight Promotions промоутерлик компанияси билан шартнома имзолаганини маълум қилганди. Ўшанда Элнур тез орада Баҳодир Жалолов ҳам шу клубга қўшилиши кутилаётганини билдирганди.
Мавзуга оид
08:07 / 06.04.2025
Баҳодир Жалолов украиналик рақибни мағлуб этди
12:39 / 06.02.2025
Жалоловнинг Спилмондга қарши жанги бекор бўлди
17:11 / 29.11.2024
Баҳодир Жалоловнинг профессионал боксдаги навбатдаги рақиби маълум бўлди
03:07 / 11.08.2024