Ўзбекистонда дизель нархи ошди
Ўзбекистонда 2018 йил 1 март кунидан бошлаб дизель ёқилғисининг нархи ўртача 12 фоизга ошди. Бу ҳақда Ҳукуматнинг 28 февралдаги қишлоқ хўжалигида бозор иқтисодиёти механизмларини кенг жорий этиш тўғрисидаги қарорида шундай дейилади.
Маълум қилинишича, 1 мартдан бошлаб 1 литр дизель ёқилғиси 4 минг 600 сўм (12,1 фоизга ошган), ЭКО дизель ёқилғисининг 1 литр учун нархи эса 4 минг 700 сўм этиб белгиланди. (11,9 фоизга ошган)
Ҳужжатда айтилишича, юқорида белгиланган нарх бўйича дизель ёқилғисини сотиш тўғридан-тўғри шартномалар орқали амалга оширилади. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ҳам автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларига дизель ёқилғи барча солиқлар билан белгиланган ягона нарх бўйича етказиб берилади.
Мавзуга оид
14:02 / 16.11.2024
Президент 9 нафар сенаторни тайинлади
12:32 / 22.10.2024
Профтаълим муассасалари техникумларга бирлашяпти – тизимда қандай ўзгаришлар бор?
15:14 / 25.07.2024
Тошкент, Бухоро ва Наманганда заргарлик марказлари ташкил этилади
11:12 / 25.05.2024