Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда ҳожатхонага ташланган чақалоқ қутқариб қолинди
Наманган вилоятининг Норин туманида чақалоқ қутқариб қолинди, деб хабар бермоқда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, Норин туманида 5 март куни соат 14.00ларда “Тошлоқ гранд” фермер хўжалиги боғида ёлланиб ишлаётган Учқўрғон тумани Шаҳрихончек маҳалласида яшовчи, 1996 йилда туғилган Б.Х.ни тўлғоқ тутиб қолиши оқибатида, боғдаги ҳожатхонада қиз бола чақалоқни туғиб, уни қасддан ўлдириш мақсадида, ҳожатхонага ташлаб юборган.
Чақалоқ йиғисини эшитган шу боғ ишчиси А.Тўлашев чақалоқни қутқариб қолган. Чақалоқ туман марказий туғруқхонасига ётқизилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган шаҳридаги чиқиндихона олдидан чақалоқ жасади топилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
22:51 / 27.05.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
23:54 / 26.05.2025
Наманганда «Сўнгги қўнғироқ» вақтида қизларнинг сочи ёниб кетди
17:17 / 22.05.2025