Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тергов жараёни давомида “Водийгазтаъминот” ходимининг ҳаракатида жиноят аниқланмади
Сайтимиз орқали 2017 йилнинг 14 сентябрь куни “Андижонда газ қувурларини ноқонуний сотиш режаси фош қилинди” сарлавҳаси остида берилган мақолада, Андижон вилояти МХХ бошқармаси ходимлари Бош прокуратура қошидаги Департамент ишчилари билан ҳамкорликда давлат мулкини ўғирлаганлик учун Олтинкўл туманида яшовчи 46 ёшли Ҳотамбек Фозиловни қўлга олингани ва унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддасига мувофиқ иш қўзғатилгани ҳақида хабар қилинган эди.
Шунингдек, вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари маълумотларига кўра, Ҳотамбек Фозилов “Водийгазтаъминот” унитар корхонасининг Олтинкўл туман бўлими ходими 35 ёшли Санжарбек Шокиров билан бирга ўз жиноий мақсадларини амалга оширмоқчи бўлганлиги тергов олди тадбирлари давомида аниқланганлиги айтилганди.
Мазкур жиноят иши бўйича туман прокуратураси томонидан давом эттирилган тергов жараёнида 032023-2017-159-сонли жиноят иши бўйича “Водийгазтаъминот” Олтинкўл туман филиалининг чилангар вазифасида ишлаган Санжарбек Шокировнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланмаганлиги сабабли Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига биноан жиноят ишининг С.Шокировга оид қисми тугатилганлиги маълум қилинди.
Ҳақиқат қарор топди ва Санжарбек Шокировнинг ушбу жиноятга алоқадор эмаслиги аниқланди.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025