Тошкентда «Нексия» ҳайдовчиси ЙПХ ходимини уриб, яна учта автомобилга зарар етказди

Фото: Иллюстратив фото
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида кўнгилсиз воқеа юз берди, деб хабар қилмоқда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, Мирзо Улуғбек туманида 4 март куни соат 20.30ларда Бўз 2-даҳа 6-уйда яшовчи, 1987 йилда туғилган Т.Д. маст ҳолда бошқарувидаги «Нексия» русумли автомашинасини Мирзо Улуғбек кўчасида ҳайдаб кетаётиб шу ерда хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙХҲБ ЙПХ катта инспектори, катта лейтенант А.Пўлатовни уриб юборган ва шу ерда ҳаракатланиб кетаётган С.Ю. бошқарувидаги «Малибу» русумли ва С.А. бошқарувидаги «Матиз» русумли автомашиналари билан тўқнашув содир этиб, йўл четида тўхтаб турган Э.Ж. бошқарувидаги «Спарк» русумли автомашинасига урилиб, тўқнашув содир этган.
Натижада катта лейтенант А.Пўлатовга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

21:51 / 11.04.2025
Тошкент шаҳрида 12-13 апрел кунлари кенг кўламли ҳашар ўтказилади

22:19 / 10.04.2025
Тошкентдаги айрим йўллар вақтинча ёпилди

21:18 / 10.04.2025
Тошкентда уй-жой низоси икки кишининг ўлими билан тугади

19:04 / 09.04.2025