Ўзбекистон | 11:59 / 06.03.2018
9945
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Украина пул ювишга қарши биргаликда курашишга келишиб олди

Фото: Prokuratura.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятлар ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ҳамда Украинанинг Давлат молиявий мониторинг хизмати ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Бу ҳақда Украина идораси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Томонлар жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштириш ва ювиш, терроризмни молиялаштириш ҳамда оммавий қирғин қуроллари тарқалишини молиялаштиришга қарши кураш соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Идоралар жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштиришга шубҳа қилинган молиявий амалиётлар тўғрисида ўзаро маълумот алмашадилар.

Мавзуга оид