Спорт | 16:30 / 07.03.2018
4926
1 дақиқада ўқилади

Саудия Қироли Ироқда стадион барпо этишга ваъда берди

Фото: AFP

Саудия Арабистони қироли Салмон Ироқ терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувидан сўнг, мамлакат бош вазири Ҳайдар ал-Абадий билан телефон қўнғироғи орқали мулоқот қилган.

Reuters ахборот агентлиги берган хабарга кўра, Салмон суҳбат давомида Ироққа совға сифатида янги стадион қуриб беришга ваъда берган.

Икки мамлакат ўртасида сўнгги вақтларда алоқалар яхшиланмоқда. Давлатлар алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида бир қатор ишларни амалга оширишаётгани ҳақида хабарлар тарқалган.

Azamat Murodov
Тайёрлаган Azamat Murodov
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид