Спорт | 12:17 / 08.03.2018
5655
1 дақиқада ўқилади

Пёнгчангдаги Паралимпия ўйинлари иштирокчилар сони бўйича рекордни янгилайди

Фото: AzerNews

2018 йилги Паралимпия ўйинларида рекорд сондаги спортчилар иштирок этади. Мусобақалар Пёнгчангда 9 март куни бошланади. Бу ҳақда Халқаро паралимпия қўмитаси президенти Эндрю Парсонс маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Ўйинларга ҳаммаси бўлиб тахминан 285 мингта чипта сотилди.

«Бу ўйинлар рекорд бўлади, уларда 49 давлатдан 567 спортчи, жумладан Грузия, Тожикистон ва КХДРдан иштирок этади – улар қишки Паралимпия ўйинларида биринчи марта қатнашади», - дея унинг сўзларини келтиради ТАСС.

Бундан ташқари, Халқаро паралимпия қўмитаси президенти мусобақаларда КХДРдан бўлган икки чанғичи иштирок этиши муҳим эканини таъкидлаб ўтди.

Мавзуга оид