Саратон касаллигидан ҳимояланиш усули топилди
Организмда катта миқдорда D витамини бўлиши онкологик касалликлар ривожланишига қаршилик қилиши мумкин. Бу ҳақда Eurekalert портали хабар бермоқда.
Олимлар халқаро гуруҳи 40-69 ёшли 33 минг японияликнинг қон намуналари ва анкета маълумотларини (рацион, ҳаёт тарзи, оиладаги онкологик касалликлар тарихи) таҳлил қилиб, бундай хулосага келди. Улар ортидан 16 йилдан кўпроқ вақт давомида кузатув олиб борилган. Ёш, вазн, жисмоний фаоллик даражаси ҳамда чекиш ва спиртли ичимликлар истеъмол қилиш каби омиллар ҳисобга олинган ҳолда, тадқиқот натижалари D витаминининг катта миқдорда бўлиши саратон билан касалланиш хавфини 20 фоизга камайтиришини кўрсатди. Бу ҳам аёлларга, ҳам эркакларга бирдек тааллуқлидир.
D витаминининг қонда катта миқдорда бўлиши жигар саратони касаллиги эҳтимоли пастлиги (30-50 фоиз) билан ҳам боғланган, бунда боғлиқлик эркакларда мустаҳкамроқ бўлган.
Тадқиқот муаллифлари олинган натижалар D витамини саратондан ҳимоялаши ҳақидаги тезисни тасдиқлашига ишончлари комиллигини айтишган. Бироқ, уларнинг фикрича, ушбу модда миқдори маълум даражадан паст бўлганда ҳеч қандай қўшимча эффект бўлмаслиги мумкин. Олимлар якуний натижага ҳисобга олинмаган омиллар таъсир қилган бўлиши мумкинлигини ҳам истисно қилишмаган.
Мавзуга оид
15:32 / 23.09.2024
Асалари заҳри таркибида саратонга қарши модда топилди
12:24 / 06.09.2024
Смартфонлар мия саратонига сабаб бўлиши ҳақидаги фикрлар асоссиз деб топилди
12:15 / 09.07.2024
ЖССТ талк кукунини саратон хавфини оширувчи моддалар рўйхатига киритди
10:20 / 06.06.2024