Жаҳон | 17:20 / 08.03.2018
9229
1 дақиқада ўқилади

Туркия Африндаги амалиёт қачон тугашини маълум қилди

Фото: Reuters

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлининг маълум қилишича, Суриянинг Афринида мамлакат қуролли кучлари томонидан ўтказилаётган амалиёт майга қадар якунланади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Африндаги амалиёт май ойига қадар якунланади», - дея айтиб ўтди вазир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мавлуд Чавушўғли Туркия ва Ироқ ҳукумати Ироқ шимолида Курдистон ишчи партиясига қарши қўшма ҳарбий амалиётни ўтказиши ҳақида маълум қилганди.

Мавзуга оид