Жамият | 16:00 / 08.03.2018
9133
3 дақиқада ўқилади
Реклама

«Ўзсаноатқурилишбанк» мунис аёлларни хотин-қизлар куни билан самимий табриклайди

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк

Муҳтарама онахонлар, меҳрибон опа-сингиллар, дилбар қизлар! “Ўзсаноатқурилишбанк” жамоаси Сиз азизларни табиат тобора чирой очиб бораётган ушбу кунларда баҳор айёмининг илк байрами бўлмиш 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий муборакбод этади.

Гўзаллик ва нафосат, меҳру муҳаббат, вафо ва назокат рамзи бўлган, ўзининг меҳрибонлиги, қалб саховати билан ҳар қайси оилани оила қиладиган, унга файзу тароват берадиган аёлларимизнинг бетакрор фазилатлари ҳақида ҳар қанча гапирсак, уларни ҳар қанча эъзозласак арзийди.

Зеро, хонадонларимиз фариштаси, ҳаётимиз чароғбони бўлмиш меҳрибон оналаримиз, азиз опа-сингилларимиз ана шундай юксак эҳтиромга, эътибору эъзозга муносибдирлар.

Муҳтарама аёлларимизга хос бўлган меҳнатсеварлик, меҳрибонлик, шукроналик ва орасталик, рўзғорни, умуман, оилани оқилона бошқариш фазилатларини таърифлашга тил ҳам ожизлик қилади.

“Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Чунки сизлар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир”, - деб эътироф этадилар юртбошимиз Шавкат Мирзиёев.

Аслида юрт тинчлиги, фарзандлар баркамоллиги, ўзининг соғлиги, оила хотиржамлиги, яқинларининг соғ-саломатлиги аёл учун энг катта бахт ҳисобланади. Биз ҳар кунингиз ана шундай бахтли ва байрамона бўлишини чин дилдан тилаймиз!

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк

Яна бир бор Сизларни баҳор элчиси бўлган, ўзингиздек гўзал ва дилбар байрамингиз билан табриклар эканмиз, хонадонларингиздан шоду хуррамлик, қут-барака аримасин, фарзандларингиз ва яқинларингиз, қолаверса, бизнинг бахтимизга ҳамиша омон бўлинг деймиз!

Қадрли опа-сингиллар, юксак меҳр ва муҳаббат ардоғида бўлиш ҳаммангизга ҳар доим насиб этаверсин! Байрамингиз муборак бўлсин!

“Ўзсаноатқурилишбанк” Сиз азизларни юксак қадрлайди!

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид