АҚШ араб қиролликлари етакчилари билан саммит ўтказмоқчи
АҚШ ва Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлиги кенгаши давлатлари (ФКАДҲКД: Баҳрайн, Қатар, Кувайт, БАА, Уммон ва Саудия Арабистони) етакчилари ўртасида май ойида олий даражадаги учрашув бўлиб ўтиши мумкин. Al Jazeera нашрининг ёзишича, бу ҳақда Кувайт ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Холид ал-Жаралла маълум қилди.
Унинг айтишича, АҚШ-ФКАДҲКД саммитини май ойида ўтказишга уринишлар амалга оширилмоқда, бироқ учрашувга таклифномалар жўнатилмаган. “Минтақа ёлғиз ҳолда қаршилик кўрсатиб бўлмайдиган жиддий ва хавфли чақириқларга тўқнаш келмоқда. АҚШ буни англайди ва Кувайт каби зиддиятларга чек қўймоқчи ҳамда саъй-ҳаракатларини бу чақириқларга қарши қаратишга интилмоқда”, деб айтган ал-Жаралла.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024