Ўзбекистон | 10:50 / 09.03.2018
5302
1 дақиқада ўқилади

Лаҳорда Покистон-Ўзбекистон савдо маркази иш бошлади

Фото: Dreamstime.com

2 март куни Исломободдаги Ўзбекистон элчихонаси ва Панжоб вилояти бир қатор йирик компаниялари кўмагида Лаҳорда Покистон-Ўзбекистон савдо ва маданият марказининг (ТТК) очилиши бўлиб ўтди, дея хабар беради «Жаҳон» АА.

Мамлакатнинг катталиги бўйича иккинчи шаҳридаги Покистон-Ўзбекистон савдо ва маданият маркази Ўзбекистон товарлари ҳамда хизматларини экспорт қилишни рағбатлантириш, савдо-сотиқ ва сармоявий ҳамкорликнинг янги йўналишларини излаб топиш мақсадида мунтазам равишда иш олиб боради.

Марказ Ўзбекистон экспортчиларига Покистон бозорида биргаликда маркетинг тадқиқотини ўтказиш, шунингдек, тадбиркорлар ва туроператорларга икки томонлама ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатлар беради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид