Спорт | 20:19 / 09.03.2018
8429
2 дақиқада ўқилади

«Насаф» суперлигада дастлабки ғалабасига эришди

Ўзбекистон суперлигасининг 2-туридан ўрин олган марказий учрашувлардан бирида Қаршининг «Насаф» клуби ўз уйида «Бухоро»ни қабул қилди.

Учрашувнинг биринчи бўлим аввалида Санъат Шихов меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиққанди. Кўп ўтмай Азизжон Ғаниев ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимда энди қаршиликлар ўзига келишди. Бўлим бошида Бобур Абдуҳолиқов ва ўйин сўнггида Славко Лукич томонидан киритилган голлар «Насаф» янги форматдаги чемпионатда илк ғалабани келтирди.

Ортда қолган 2-турдан сўнг «Насаф» очколари сонини 4тага етказиб олди. «Бухоро» эса 3 очко билан қоладиган бўлди.
Ўзбекистон Суперлигаси, 2-тур

«Насаф» – «Бухоро» 3:1 
Голлар:
 Азизжон Ғаниев (35), Бобур Абдухолиқов (46), Славко Лукич (90+3) — Санъат Шихов (18). 
«Насаф»: 35. Санжар Қувватов, 6. Азизжон Ғаниев (20. Ислом Кенжабоев, 81), 8. Санжар Рашидов (7. Одилжон Ҳамробеков, 46), 10. Бобур Абдуҳолиқов, 14. Шароф Муҳиддинов, 22. Игорь Голбан, 27. Ислом Рашидхонов (4. Мақсуд Каримов, 69), 31. Сайдулло Раҳматов, 55. Славко Лукич, 77. Жасур Ҳасанов, 92. Умарбек Эшмуродов.  
«Бухоро»: 30. Асилбек Омонов, 7. Арслонмурод Омонов (77. Жавоҳир Қаҳрамонов, 75), 8. Саламат Қуттибоев (86. Азиз Ибрагимов, 62), 10. Шавкат Саломов, 11. Санъат Шихов, 16. Артём Филипосян, 18. Шавкат Муллажонов, 22. Шаҳбоз Эркинов (14. Баҳодир Насимов, 46), 27. Раббимжон Ҳасанов, 55. Раҳматулла Бердимуродов, 89. Сергей Русецкий.
Огоҳлантиришлар: Санжар Рашидов (44), Артём Филипосян (78), Асилбек Омонов (84).

Azamat Murodov
Тайёрлаган Azamat Murodov
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид