Спорт | 19:35 / 10.03.2018
15021
2 дақиқада ўқилади

Тошкент дербиси. «Пахтакор» сўнгги дақиқада пенальтини уролмади, «Бунёдкор» драматик ғалабага эришди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон чемпионатининг 2-туридан ўрин олган марказий учрашувида Тошкент жамоалари ўзаро тўқнаш келишди.

Ўйин Миржалол Қосимов шогирдлари устунлигида кечди. 79-дақиқада Рустам Ашурматов дарвозабондан қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган ҳолда ҳисобни очди.

Учрашувнинг охирги дақиқалари эса драматик кечди. «Пахтакор» пенальти тепиш имкониятига эга бўлди. «Қалдирғочлар» жамоаси ҳимоячиси Даврон Умиров ҳакам ҳуштаги янграши арафасида тўпни қўли билан ўйнади ва ҳакам Шерзод Қосимов 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Бироқ Жасур Ҳакимовнинг зарбасини Муроджон Зуҳуров эгаллаб олди.

Биринчи турда «Пахтакор» «Сўғдиёна»ни енгганди, «Бунёдкор» эса ўз майдонида ОГМК билан дуранг ўйнаганди — 1:1.

Эндиликда «Бунёдкор» муҳим ўйинда ғалаба қозониб, очколари сонини 4тага етказиб олди.

Ўзбекистон Суперлигаси, 2-тур
«Бунёдкор» – «Пахтакор» 1:0 (0:0)
Гол:
Рустам Ашурматов (79)
«Бунёдкор»: 25. Мурод Зуҳуров, 20. Мирғиёс Сулаймонов, 2. Рустам Ашурматов, 6. Анвар Ғофуров, 4. Акром Комилов, 8. Жавлон Иброҳимов, 44. Миржамол Қосимов (18. Сардор Собирхўжаев, 60), 30. Хуршид Ғиёсов (3. Исломжон Қобилов, 85), 13. Санжар Қодирқулов (28. Даврон Умиров, 46), 11.Муроджон Тошматов, 9. Шаҳзодбек Нурматов.
«Пахтакор»: 25.Элдорбек Суюнов, 2. Акмал Шораҳмедов, 4. Шерзод Аъзамов, 55. Марко Симич, 34.Фарруҳ Сайфиев, 8. Дилшод Раҳматуллаев (7. Азимжон Аҳмедов, 82), 80. Ростин Гриффитс, 77. Тиаго Безерра, 18. Баҳром Абдурахимов (22. Жасур Яхшибоев, 69), 9. Жалолиддин Машарипов, 11. Исмоил Гонсалвеш (20. Жасур Ҳакимов, 78).
Ноаниқ пенальти: Жасур Ҳакимов (90+4)
«Бунёдкор» стадиони. 20186 томошабин
Ҳакамлар: Ш.Қосимов (Тошкент), С.Шоюсупов (Тошкент), О.Абдувасилов (Тошкент), И.Худойдотов (Тошкент).

Мавзуга оид