Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фоторепортаж: Андижонда Қуръон мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди
Андижон шаҳридаги “Тошкент премиум” ҳамда “Андижон” тантаналар саройида “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018”нинг вилоят босқичи ўтказилди.
Мусобақанинг 1-босқичида 1200 нафарга яқин андижонлик қори ва қориялар иштирок этиб, вилоятнинг шаҳар ва туманларида ғолибликни қўлга киритган 27 нафар эркак ва 17 нафар аёл-қизлар Республика мусобақаларига йўлланма олиш учун беллашишди.
Тадбир аввалида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, вилоят бош имом-хатиби Нуриддин Ҳолиқназаров ҳамда Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси вакиллари иштирокчилар олдида сўзладилар.
Ҳифз ва тиловат йўналишидаги қорилар ўртасидаги беллашувлар “Тошкент премиум” биносида, қориялар ўртасидаги мусобақалар эса “Андижон” тантаналар саройидаги кўплаб тамошабинлар иштирокида ўтказилди.
Мусобақани жонли тарзда кузатиб боришни хоҳлаганлар учун ҳар икки бино ташқарисига катта экранлар ўрнатилди.
KUN.UZ мухбири Элмурод Эрматов, Андижон
Мавзуга оид
16:07 / 16.04.2025
«Андижон турмаси» шаҳар ташқарисига кўчирилади — президент
13:40 / 16.04.2025
Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарада эркин савдо зоналари ташкил этишни режалаштирмоқда
11:47 / 23.02.2025
Андижонда 11 йил аввал содир этилган жиноят фош этилди
17:09 / 25.01.2025