Ўзбекистон | 12:44 / 12.03.2018
79698
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга ташрифи кутиляпти

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг 15 март куни Қозоғистонга бориши кутиляпти, деб ёзмоқда “Халқ сўзи” нашри Қозоғистон давлат раҳбари матбуот хизматининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасига таянган ҳолда.

Ўзбекистон президенти Марказий Осиё мамлакатлари – Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Тожикистон Республикаси, Туркманистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси раҳбарларининг Ишчи (маслаҳатлашув) учрашувида иштирок этади.

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев Қозоғистонда Ўзбекистон Йилининг расмий очилиш маросимида иштирок этиши режалаштирилмоқда. Айни чоғда икки давлат раҳбари санъат усталарининг гала-концертида ҳам қатнашади.

Мавзуга оид