Фан-техника | 16:13 / 14.03.2018
15658
1 дақиқада ўқилади

Фото: Lamborghini’дан пойга велосипеди

Фото: Lamborghini

Италиянинг спорт автомобиллари ишлаб чиқаришган ихтисослашган Lamborghini компанияси Канаданинг пойга велосипедлари ишлаб чиқарувчи Cervelo Cycles компанияси билан ҳамкорликда Cervelo P5X Lamborghini велосипедини тақдим этди.

Велосипед чекланган коллекцияда чиқарилади – 25 дона. Шериклар унинг нархини ҳозирча маълум қилишмади. Triathlete нашрининг ёзишича, ҳар бир велосипед 20 минг АҚШ доллари туради.

Велосипеднинг техник жиҳатлари ҳам очиқланмади. Lamborghini’дан маълум қилишларича, аэродинамик трубада 180 соатдан ортиқ вақт давомида синовлар ўтказилди, бу ҳар бир компонентнинг қаршилик кўрсатиш даражасини ҳисоблаб чиқиш учун керак бўлди.

Фото: Lamborghini 
Фото: Lamborghini 

Мавзуга оид