Жаҳон | 10:04 / 14.03.2018
14806
1 дақиқада ўқилади

Скрипаль иши. Вазиятга НАТО бош котиби ҳам аралашди

Фото: Vegard Wivestad Groett/NTB Scanpix/Reuters

НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг Британия ТИВ раҳбари Борис Жонсон билан суҳбат чоғида маълум қилишича, Буюк Британиянинг ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль заҳарланишида Россия изи бор эканига оид хавотирларини тўла қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда маҳкама сайтида хабар қилинади.

«ТИВ раҳбари НАТО бош котиби Йенс Столтенберг билан суҳбатлашиб, НАТО мамлакатлари Россия томонидан келаётган таҳдид олдида бирдам бўлиши муҳим эканини таъкидлаб ўтди. Бу таҳдид нафақат Буюк Британия, балки бизнинг НАТО бўйича иттифоқчиларимизнинг хавотирига ҳам сабаб бўлмоқда», - дея хабар қилинади сайтда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ америкалик сенатор Жон Маккейн Россия президенти Владимир Путин ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипалга уюштирилган ҳужум учун масъул экани ҳақида маълум қилганди. 

Мавзуга оид