Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда “адашганлар” тўғри йўлга қайтарилмоқда
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича тасдиқланган Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган тадбирлар ижросини таъминлаш ҳамда халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Андижон вилоятидаги сектор раҳбарлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Миллий хавфсизлик хизмати Андижон вилояти Бошқармаси бошлиғи турли диний экстремистик оқимларга аралашиб қолган шахсларни тўғри йўлга қайтариш, Давлат раҳбари томонидан афв этилиб, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган ҳамда махсус ҳисобдан чиқарилиб, жамиятга қайтарилган шахсларнинг муаммолари билан мунтазам равишда шуғулланиб келмоқда.
Шу йилнинг февраль-март ойларида бошқарма раҳбарлари томонидан «акромийлар» диний экстремистик оқими аъзоси сифатида қидирувда бўлган Муҳаммаджон Каримов, махсус ҳисобдан чикарилган Кибриёхон Қодирова, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган Ҳусниддин Юсупов, Ғанижон Мингбоев, Камолдин Содиқов, Маҳфуза Раҳматуллаеваларнинг хонадонларига ташрифлар амалга оширилди.
Улар билан мулоқот давомида мутасадди раҳбарлар фуқароларни қийнаётган муаммоларини тинглаб, уларни ҳал этиш бўйича манзилли ишларни ташкил этдилар.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025