Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ҳам британиялик дипломатларни чиқариб юборади – Лавров
Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг маълум қилишича, Буюк Британия хатти-ҳаракатларига жавоб чораси сифатида британиялик дипломатлар ҳам мамлакатдан чиқариб юборилади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Вазир Москва британиялик дипломатларни Россиядан чиқариб юборишга тайёр эканига оид саволга жавоб берар экан, «албатта» деб жавоб қайтарган. Бундан ташқари, унинг билдиришича, Россия томони ЕИ билан ҳамкорликка тайёр бўлади, бунда шериклар «америкалик русофоб тенденциялар, жумладан санкциялар ҳамда провокацияларни тўхтатиши» талаб этилади.
«Ҳозирда Буюк Британия ҳукумати томонидан рўй бераётган хатти-ҳаракатларга қўшилиш манфаати ҳам йўқолиши керак, улар оддий одоб-ахлоқ нормаларидан ҳам ташқарига чиқмоқда», - дея қўшимча қилиб ўтди Лавров.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
10:15 / 22.05.2025