Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони ўз ядро бомбасини яратишга тайёрлигини маълум қилди
Саудия Арабистони агар Эрон ўзининг атом қуролини яратса, унда у ҳам бундан ўрнак олиб, ўз атом бомбасини яратади. Бу ҳақда Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон CBS телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтган. Ушбу интервью 18 мартда намойиш қилинади.
“Саудия Арабистони ядро бомбасига эга бўлишга интилмайди, бироқ агар Эрон ўз ядро бомбасини яратса, унда биз ҳам иложи борича тезроқ шундай қиламиз”, деб айтган шаҳзода бошловчининг “Ар-Риёдга Теҳронга қарши тура олиш учун атом бомба керакми?” деган саволига жавобан.
Бундан ташқари, саудиялик шаҳзода Эрон Саудия Арабистонининг рақобатчиси бўла олмаслигини айтди.
“Эрон Саудия Арабистони рақобатчиси ҳисобланмайди. Эрон армияси мусулмон олами армияларининг етакчи бешлигига кирмайди. Саудия Арабистони иқтисодиёти Эронникидан каттароқ. Эрон Саудия Арабистонига тенг келишдан ҳали анча йироқ”, деб айтган Муҳаммад бин Салмон.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025