Тиллерсоннинг истеъфосига аслида нима сабаб бўлгани айтилди
Шимолий Корея муаммосига ечим топишда АҚШ президенти Дональд Трамп ҳамда давлат котиби Рекс Тиллерсон ўртасидаги қарама-қаршилик Тиллерсоннинг истеъфосига сабаб бўлган. Бу ҳақда Reuters вазиятдан хабардор манбаларга асосан хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, Тиллерсон энг бошидан Пхеньян билан мулоқот тарафдори бўлган бўлса, Трамп КХДРга максимал босим ўтказиш кампаниясини давом эттиришни мўлжаллаган.
Шу сабабдан давлат раҳбари давлат котиби Пхеньянга жуда ҳам ён босаётганидан хавфсирай бошлаган, дея айтиб ўтишди манбалар.
Трамп жума, 9 март куни Оқ уй аппарати бошлиғи Жон Келлига Тиллерсонни истеъфога чиқишга тайёргарлик кўриш ҳақида огоҳлантириш вазифасини топширган. Манба сўзларига кўра, Келли президентни бу фикрдан қайтаришга уринган, бироқ Трамп Тиллерсон мунтазам равишда унга қарши позицияда туришидан «жуда чарчаган».
Эслатиб ўтамиз, 13 январь куни Трамп твиттердаги саҳифасида Тиллерсон давлат котиби лавозимини тарк этиш ҳақида хабар берди. Президент бу лавозимга МРБ раҳбари Майк Помпеони тайинлашга қарор қилди.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024