Жаҳон | 12:10 / 15.03.2018
27874
1 дақиқада ўқилади

Жириновский Собчакнинг дебатларда йиғлаб юборганига изоҳ берди

Фото: Россия 1

Россия Либерал демократик партиясидан мамлакат президентлигига номзод Владимир Жириновский «Фуқаролик ташаббуси»дан номзод Ксения Собчак билан рўй берган ҳодисадан сўнг Россияда сиёсатчи қаттиқ қоидаларга тайёр туриши кераклиги ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Агарда рус сиёсатчиси қаттиқ қоидаларга тайёр бўлмаса, унда у фаолиятини ҳам бошламагани маъқул», - дея маълум қилди Жириновский.

Аввалроқ, Ксения Собчак сайловолди дебатларда йиғлаб юборгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Жорий йилнинг 7 март куни эса Собчак ва Жириновский яна жанжаллашиб кетгани хабар берилди.

Мавзуга оид