Жаҳон | 18:10 / 16.03.2018
29861
1 дақиқада ўқилади

Британия ТИВ: Скрипални Путиннинг буйруғи билан заҳарлашган

Фото: Reuters

Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Борис Жонсон маълум қилдики, Солсберида Россия Разведка бошқармасининг собиқ полковнигини Сергей Скрипаль «катта эҳтимол билан» Россия президенти Владимир Путиннинг буйруғига кўра заҳарланган.

«Путиннинг Кремли билан ўртамизда зиддият бор ва бизнинг ҳисоблашимизча, Иккинчи жаҳон урушидан кейин илк марта Европа кўчаларида, Бирлашган қироллик кўчаларида асаб тизимини фалажловчи моддани қўллаш унинг қарори билан амалга оширилган», деган Ташқи ишлар вазири.

Буюк Британия Бош вазири Тереза Мэй 14 март куни Солсберида Сергей Скрипалнинг заҳарланиши ортида Москва турганини маълум қилиб, россиялик 23 нафар дипломат эҳтимолий жосуслар сифатида чиқариб юборилишини эълон қилди. Расмий Москва бу айбловни инкор этди ва тез орада жавоб қайтаришини билдирди.

Мавзуга оид