Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖАРнинг собиқ президенти суд олдида жавоб берадиган бўлди
ЖАР собиқ президенти Жейкоб Зума коррупцияда айбланмоқда. Бу ҳақида 16 март куни мамлакат бош прокурори Шон Абрамс маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, 75 ёшли сиёсатчи 1990-йиллар охирида қурол етказиш бўйича келишув учун жиноий жавобгарликка жалб қилинади. Унинг суммаси 30 миллиард ранд (2,5 миллиард доллар)ни ташкил қилган. У пайтлар Зума вице-президент лавозимида бўлган. Бу келишувдаги коррупция учун унинг собиқ молиявий маслаҳатчиси озодликдан маҳрум қилинган.
Бош прокуратура вакилининг аниқлик киритишича, умумий ҳисобда сиёсатчига 783 тахминий қоидабузарлик ҳолатлари бўйича 16 айблов қўйилмоқда.
"Масалани ўрганиб чиқаандан кейин Зумага айблов хулосаларида санаб ўтилган айбловлар бўйича суднинг муваффақиятли якунланишига реал имкониятлар мавжуд деб ҳисоблайман", - деди Абрамс. У собиқ президент ўз айбини инкор қилаётганини қўшимча қилди.
Зума ҳукмрон Африка миллий конгресси (АМК) босими муносабати билан миллатга телевизион мурожаати вақтида 15 февраль куни истеъфога чиқиши ҳақида эълон қилган. Мамлакатнинг янги президенти этиб собиқ вице-президент Сирил Рамапоса танланган. У юртдошларига коррупцияга қарши курашишга бор кучини сафарбар этишга ваъда берганди.
Сўнгги вақтларда мухолифат ҳукмрон партия ва шахсан президентнинг ўзини давлат мулкини талон-тарож қилишда айблаётганди. Зуманининг давлат раҳбари сифатидаги муддати 2019 йилда ниҳоясига етиши керак эди. У охирги 10 йилда мамлакатни бошқарган.
Мавзуга оид
12:02 / 24.05.2025
«Сизга ачинаман, жаноблар!» – Абдураҳмон Ташановнинг шу номли пости камситиш деб топилди
09:35 / 24.05.2025
Суд Трампнинг Ҳарвардга хорижликларни қабул қилишни тақиқлаш қарорини блоклади
11:53 / 22.05.2025
Айрим низоларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилади
09:31 / 21.05.2025