Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Деҳли шаҳри жоме масжиди бош имоми Ўзбекистонда
Деҳли шаҳри жоме масжиди бош имоми Саид Аҳмад Бухорий бошчилигидаги делегация Бухоро шаҳрига ташриф буюрди. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.

Юқори мартабали меҳмон, унинг оиласи ва уларга ҳамроҳлик қилаётган Уттараканд штатининг шариат ишлари бўйича маслаҳатчиси Мавлоно Зоҳид Раза Ризвий ва исломшунос олим Хважа Ифтихор Аҳмадлар Бухоро темир йўл вокзалида вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Шахриёров, Туризмни ривожлантириш департаменти директори Ф.Хўжаев ва Ўзбекистон Мусулмонлар идораси вилоят бош имом хатиби М.Нуруллаевлар томонидан кутиб олинди.


Ўтмишда бобурийлар билан биргаликда Ҳиндистонга йўл олган имом Бурхон Бухорийнинг 13-авлоди ҳисобланган Саид Аҳмад Бухорий раҳбарлик қилаётган делегация куннинг иккинчи ярмида Бухородаги улуғ қадамжолар Абу Ҳафс Кабир Бухорий зиёратгоҳи, Чор Бакр мажмуаси ва Мир Араб мадрасасида бўлишди.





Ҳиндистонлик меҳмонлар шарафига Бухоро шаҳридаги «Будриддин» ресторанида тушлик ва «Лаби Ҳовуз» ресторанида кечки овқат дастурхони ёзилди.
Деҳлидан келган меҳмонларнинг Бухорога саёҳати давом этмоқда.
Мавзуга оид
16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди
14:39 / 16.05.2025
Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
19:05 / 12.05.2025
Бухоро шаҳрида 3 та машина ёниб кетди
14:03 / 11.05.2025