Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда 2018 йилда 1292та лойиҳа амалга оширилади
Самарқанд вилоятида 2018 йили барча соҳаларда 3,8 трлн сўмлик 1292та йирик ва кичик лойиҳалар амалга оширилади. Бунинг ҳисобига 14500 янги иш ўрни барпо этилади. Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилояти Паст дарғом туманида вилоят фаоллари билан ўтказган видеоселектор йиғилишида маълум қилди, деб хабар қилмоқда KUN.UZ мухбири.
“Биринчидан, 3,8 трлн сўм, мен бугун тақдим этган маблағлардан ташқари. Иккинчидан, вилоятдаги барча тижорат банкларининг 77та филиали томонидан ўз мижозларига фаолиятларини кенгайтириш бўйича манзилли кўмак бериш ҳисобига 34 200та иш ўрни яратилади. Бу нима дегани? 77та банк мижозларини чақириб, ишингизни ривожлантиришингиз учун биз нима қилайлик? Қандай шароит яратиб берайлик, деб сўрашини англатади. Тумандаги 4 сектор раҳбари, бугунги менинг топшириқларимдан келиб чиқиб, мен шундай-шундай қиламан, деб йўл харитаси ёзиб берасизлар”, - деди Президент.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025