Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилоятига алоқадор янги жамғарма ташкил этилди
Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ташкил этилган мазкур жамғарманинг шакллантириш манбалари сифатида Самарқанд вилояти ҳокимлиги муассислигида ташкил этилган тижорат ташкилотларининг ажратмалари давлат, чет эл ва халқаро ташкилотлар томонидан ажратилган грантлар ва бошқа қонунчиликда тақиқланмаган манбалар кўрсатилган.
Жамғарма маблағлари шу жумладан:
Самарқанд вилоятида муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яхшилаш, ҳудудларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва маҳаллий ички йўлларни таъмирлаш;
кўп қаватли турар жойларнинг умумфойдаланиладиган қисмини таъмирлаш, болалар ва спорт майдончаларини барпо этиш;
кам таъминланган ва ёш оилаларга имтиёзли кредитлар олишда бошланғич бадални қисман ёки тўлиқ қоплаб бериш ҳамда маиший техника воситаларига бўлган бирламчи эҳтиёжни қондириш мақсадларида ишлатилади.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025