Жаҳон | 08:30 / 22.03.2018
2348
1 дақиқада ўқилади

Перу конгресси президентнинг истеъфо бўйича арзномасини кўриб чиқадиган бўлди

Педро Кучински/ Фото:/Reuters

Перу конгресси мамлакат президенти Педро Кучински томонидан истеъфога чиқиш тўғрисида берилган арзномани кўриб чиқади, ҳозирча парламентдаги партиялар истеъфога рози. Бу ҳақда парламентнинг твиттердаги саҳифасида хабар берилади.

«Ялпи мажлис пайшанба, 22 март куни, соат 16:00 (Тошкент вақти билан 02:00)да йиғилади», - дейилади хабарда.

Аввалроқ Перу президенти Педро Пабло Кучински конгрессга яқинда истеъфога чиқиши ҳақида ариза бергани хабар қилинганди. Бу конгрессменлар овозини сотиб олиш билан боғлиқ можаро туфайли юз берди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид