Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шарбатларни кўп истеъмол қилиш нақадар хавфли экани маълум қилинди
Ширин ичимликларни, жумладан мевали шарбатларни катта миқдорда истеъмол қилувчи ёши 45дан катта бўлган кишилар юрак-қон томир касалликлари сабаб ҳаётдан эрта кўз юмиши мумкин. Бундай хулосага Америка юрак хасталикларини ўрганиш ассоциациясидаги учрашувда ўз тадқиқотлари дастлабки натижаларини эълон қилган олимлар келди, деб хабар қилмоқда EurekAlert.
Ҳар куни 700 граммдан кўпроқ ширин ичимликларни истеъмол қилган тадқиқот иштирокчиларининг тўртдан бир қисми бундай ичимликларни истеъмол қилмаганлардан фарқли равишда юрак-қон томир касалликларидан вафот этиши эҳтимоли икки баробарга кўпроқ экан. Бироқ, тадқиқот ширин таом истеъмоли миқдори ҳамда ўлим хавфи ўртасидаги боғлиқликни аниқламаган. Эҳтимол, бу шакарнинг инсон организмига қандай йўл билан сингишига алоқадордир.
Олимларнинг ишида қарийб 18 минг америкалик тўғрисидаги маълумот тадқиқ қилинди, улар олти йил давомида ўзи ҳақидаги маълумотни хабар қилиб борган, олимлар эса ўлим ҳақидаги хабарлар ва уларнинг сабабини таҳлил этишди.
Мавзуга оид
13:18 / 12.05.2025
Ўзбекистонда тадқиқотлар учун ялпи харажатлар 4,5 трлн сўмни ташкил этди
18:43 / 08.05.2025
Олимлар Ерда кислород қачон йўқ бўлиб кетишини аниқлади
21:26 / 08.04.2025
Олимлар ифлосланган ҳаво кексалар миясига зарар етказишини аниқлади
08:02 / 05.04.2025