Фан-техника | 15:27 / 22.03.2018
7757
1 дақиқада ўқилади

Siri’даги камчилик iPhone’даги яширин хабарларни ўқиш имконини беради

Фото: 9to5Mac

Siri овозли ёрдамчида iPhone’даги яширин билдиришномаларда нима бор эканини билиш имконини берувчи баг топилди. Бу ҳақда 9to5Mac хабар бермоқда.

iOS 11’да блокланган экранда хабарларнинг ичида нима бор эканини яширувчи функция пайдо бўлди – билдиришномани ўқиш учун айфонни Touch ID ёки Face ID ёрдамида очиш талаб этилади.

Бироқ, Siri’даги камчилик бу ҳимояни четлаб ўтишга шароит яратади – бунинг овозли ёрдамчидан билдиришномани товуш чиқариб ўқиш сўралса бўлди. Хабар қилинишича, Siri WhatsApp, Telegram, Skype, Signal ва бошқа иловалардан хабарларни муваффақиятли ўқий олади.

Apple компаниясининг маълум қилишича, муаммодан хабардор бор ва уни тузатиш устида ишламоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид