Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Baidu компанияси Пекинда ҳайдовчисиз машиналарни синовдан ўтказади
Google’нинг Хитойдаги муқобили деб аталувчи Baidu технологик компанияси Пекин раҳбариятининг шаҳар атрофида ҳайдовчисиз машиналарни синовдан ўтказишга рухсатини олди. Бундай машиналарга 33 та йўлга чиқишга рухсат берилди. Бу йўлларнинг умумий узунлиги 105 кмни ташкил қилади. Бу ҳақда Business Insider нашри хабар бермоқда.
Baidu ҳайдовчисиз машиналар учун ишлаб чиқаётган қурилмавий-дастурий мажмуа Apollo деб аталади.
Ўтган йил сентябрда Baidu автоном транспорт воситаларини ривожлантириш жамғармасини яратишини маълум қилганди. Унинг ҳажми 1,5 млрд долларни ташкил қилади. Бундан ташқари, яқин 3 йил ичида компания бошқарувчисиз технологиялар билан боғлиқ 100 та лойиҳага маблағлар киритмоқчи.
Мавзуга оид
18:33 / 09.05.2025
Хитойда ҳайвонлар овозини инсон тилига ўгирувчи дастур бўйича иш бошланди
11:29 / 05.05.2025
Ўзбекистонда Пекин технология институти филиали очилиши мумкин
13:12 / 11.12.2024
Bloomberg: Пекин АҚШ ва ЕИга УУА деталларини етказиб беришни қисқартирди
15:32 / 26.11.2024