Жаҳон | 17:48 / 24.03.2018
52644
1 дақиқада ўқилади

«Американгизга жўнанг!» - Россия МСК раҳбари журналистга кескин жавоб қайтарди

Reuters нашри мухбири Мария Цветкова Россиядаги президентлик сайловларида одамлар бир неча бор овоз берганига шахсан гувоҳ бўлди. У Россия Марказий сайлов комиссияси раиси Элла Памфиловага бу борада савол билан мурожаат қилган.

Хусусан, у бундай ҳолатга нега йўл қўйилгани билан қизиқди. РФ МСК раиси Памфилова эса унга кескин тарзда жавоб қайтарди – у бир неча марта “ўзингизнинг Қўшма Штатларингизга жўнаб кетинг унда” деб жавоб берган. 

Reuters мухбири эса бунга жавобан Россия фуқароси эканини қайта-қайта такрорлади.

Мавзуга оид