Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бобурийларнинг “Фармони олий”ларига босиладиган муҳрлар тарихи
Тарихий манбаларда қайд этилишича, Бобурийлар даврида подшоҳ буйруқлари махсус фармонларда қайд этилиб, “Фармони олий” деб аталган. Фармонларларга қўйиладиган муҳрлар 5 хил бўлиб, турли мақсадларда фойдаланилар эди. Улардан биринчиси амир ва бекларга ҳамда аркони давлатга унвонлар бериш, лавозимларга тайинлаш, мукофотлаш ҳақидаги ҳужжатларга қўйилган. Иккинчиси эса хорижий давлатлар раҳбарларига ёзилган хатлар ва бошқа дипломатик ҳужжатларга қўйилган. Учинчи муҳр адлия ишлари борасидаги ҳужжатларга босилган бўлса, тўртинчиси сарой маъмурияти бўлимларига тегишли ҳужжатларга ва охиргиси унчалик муҳим бўлмаган ҳужжатларга қўйилган экан.
Шу ўринда айтиш керак-ки, яна бир ўта махфий саналган муҳр ҳам бўлиб, у узук муҳр дейилган. У энг ишончли шахсларда сақланган. Айрим шоҳларнинг бу муҳри уларнинг суюкли маликасида бўлган. Ўта муҳим фармонлар матнининг охирида мана шу муҳр босилган экан.
Манбаларда зикр этилишича, Бобурийлар даврида ҳар ҳафта жума намозидан сўнг (айрим манбаларда эса чоршанба куни дейилган) подшоҳ адлия ишлари билан шуғулланиб, халқ билан мулоқот қилар, яъни шикоят ва арзларни эшитган экан. Бу маросимда жабрланувчилар сарой доруғаси ҳамроҳлигида подшоҳ олдида ўз арзини баён қилиш имкониятига эга бўлар, уларнинг шикоятини подшоҳ кўриб чиқиб, одилона ҳукм чиқарар экан.
Машҳур Ҳинд тарихнависи Шри Рам Шарманинг ёзишича, “Бобурийлар Ҳиндистонга фотиҳ сифатида келган бўлсалар ҳам, улар қўл остидаги маҳаллий ҳиндларнинг ҳурматини қозона олганлар ва уларга маъқул бўлган анъана ва удумларни йўлга қўйдилар. Ҳар куни эрталаб подшоҳнинг “Жароҳаи даршон” маросимида фуқаро олдида кўриниш бериши (саломга чиқиши), арздорларнинг подшоҳ қабулига шикоят билан кира олиш имкониятига эга бўлиши, маъмурий идоралар раҳбарлари бажариши лозим бўлган вазифаларнинг аниқ ва равшан белгилаб берилиши, мансабдор шахснинг ўз вазифасини қай даражада ҳалол бажараётганини оммавий тарзда назорат қилиб турилиши, ҳокими мутлақ бўлмиш подшоҳнинг мамлакатни бошқаришдаги адолатли ишларидир, деб қараш керак”.
Мавзуга оид
10:00 / 18.02.2024
Фақат Тожмаҳал эмас: Ҳиндистонда Бобурийлар қурган обидалардан репортаж
12:15 / 06.01.2024
Дунёнинг машҳур обидаси – Тож Маҳал заволга юз тутадими?
21:18 / 15.02.2020
BBC «Бобурий маликалар изидан» номли уч қисмли ҳужжатли-драматик фильм суратга олди
20:00 / 10.05.2018