Жаҳон | 19:40 / 25.03.2018
13013
1 дақиқада ўқилади

Кемеровода йирик ёнғин. 4 бола ҳалок бўлди, 17 киши бедарак йўқолди

Фото: ТАСС

Россиянинг Кемерово шаҳри марказидаги «Зимняя вишня» кўнгилочар дам олиш марказида йирик ёнғин содир бўлиши оқибатида 4 нафар бола ҳалок бўлди, яна 17 кишининг тақдири номаълумлигича қолмоқда.

«Болаларнинг жасадлари кинотеатр залидан топилди. Ҳозирча 17 кишининг тақдири номаълумлигича қолмоқда», дейилган манбада.

Айни вақтда ҳодиса жойида эвакуация ишлари олиб борилган, воқеа жойида шаҳар фавқулодда хизмат бошқармаси ходимлари иш олиб боришмоқда.

Тахминларга кўра, ёнғин кинозаллардан бирида бошланган. Қутқарувчилар келиб, 200дан ортиқ кишини бинодан олиб чиқишган. 

Ёнғин 450 кв метр майдонни қамраб олган. Полиция бино атрофидаги одамлар тўпланмасликни сўрамоқада.

Интернетда тарқалган видеолардан бирида ёнғин ичида қолган бинодан бир киши ўзини ташлаганини кўриш мумкин.

Мавзуга оид