Жаҳон | 12:41 / 26.03.2018
5571
1 дақиқада ўқилади

Исроилда Биньямин Нетаньяҳуни сўроқ қилиш яна бошланди

Фото: Global Look Press

Исроилда бош вазир Биньямин Нетаньяҳу ўзининг атрофидаги коррупция бўйича иш юзасидан яна терговчилар томонидан сўроқ қилина бошланди. Бу ҳақда Walla хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Нетаньяҳуни сўроқдан ўтказиш душанба, 26 март куни эрталаб Ал-Қудсдаги Бальфур кўчасида жойлашган қароргоҳида бошланган.

Бундан ташқари, қайд этилишича, бош вазир билан бирга унинг турмуш ўртоғи Сара ва ўғли Яир ҳам сўроққа чақирилди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида Исроил полицияси Нетаньяҳуни коррупция бўйича иш юзасидан тўрт соат давомида сўроқ қилгани хабар берилганди.

Мавзуга оид