Ўзбекистон | 13:53 / 26.03.2018
11608
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Муҳаммад Ашраф Ғани билан учрашади

Архив фото/Президент матбуот хизмати

Афғонистон муаммосига бағишланган ва ушбу давлатда тинчлик ўрнатишни бош мақсад қилган Тошкент конференцияси доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани билан учрашади. Бу ҳақда Халқаро симпозиумлар саройида ушбу конференция Матбуот маркази раҳбари Шерзодхон Қудратхўжаев маълум қилди. 

Бундан ташқари, давлат раҳбари 26 март куни АҚШ давлат департаменти сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шэннонни қабул қилади. 

Президент Шавкат Мирзиёев 27 март куни ЕИ хавфсизлик ва ташқи сиёсат масалалари олий комиссари Федерико Могерини, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли ҳамда Покистон ташқи ишлар вазири Хаваж Муҳаммад Асифни қабул қилади. 

Айни вақтда Симпозиумлар саройида Конференция матбуот маркази раҳбари Шерзодхон Қудратхўжаев, Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ҳамда эксперт Абдусамат Ҳайдаров иштирокида навбатдаги сессия бўлиб ўтмоқда. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид