Спорт | 19:21 / 26.03.2018
8927
1 дақиқада ўқилади

Уругвай терма жамоаси ўртоқлик турнирида ғалаба қозонди

Twitter/YahooSportUK

Терма жамоалар учун ФИФА кунларида ташкил этилган, ўртоқлик мақомидаги Хитой Кубоги ниҳоясига етди. Финалда Уругвай терма жамоаси Уэльсга қарши майдонга тушди.

Учрашув тақдирини ягона гол ҳал қилди. «ПСЖ» ҳужумчиси Эдинсон Кавани 49-дақиқада киритган голи эвазига терма жамоасига ғалаба билан бирга тижорат турнирида бош совринни ҳам тақдим этди.

Фото: Getty Images

Чехия бу турнирда 3-ўринни эгаллаган бўлса, мезбонлар Хитой терма жамоаси сўнгги 4-поғонани банд этди. 

Мавзуга оид