Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистоннинг стратегик ҳамкорлари маълум қилинди
Россия ва АҚШ Афғонистоннинг стратегик ҳамкори саналади. Бу ҳақда республика ТИВ раҳбари Салоҳиддин Раббоний Афғонистон бўйича Тошкентда ташкил этилган халқаро конференция доирасида маълум қилди.
"АҚШ ва Россия Афғонистоннинг стратегик ҳамкори саналади. Ҳар икки давлат республикада тинчлик ҳамда барқарорликни кўриш ниятида", - дея айтиб ўтди Раббоний. Унинг фикрича, Афғонистон “кескинлик учун майдонча эмас, балки минтақада мамлакатлар ҳамкорлиги учун платформа” бўлиши мумкин.
Бугун Тошкентда Афғонистон бўйича “Тинч жараён, хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик ва минтақавий ўзаро алоқалар” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Унда Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров, Евроиттифоқнинг хорижий ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Федерика Могерини, Туркия, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ТИВ раҳбарлари, Ҳиндистон ташқи ишлар давлат вазири, АҚШ давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича биринчи ўринбосари Томас Шэннон, ХХР, Эрон, Саудия Арабистони, Туркманистон ташқи сиёсий идоралари раҳбарлари ўринбосарлари, шунингдек, БМТ бош котибининг Афғонистондаги махсус вакили Тадамити Ямамото иштирок этди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025