Спорт | 15:09 / 27.03.2018
14543
1 дақиқада ўқилади

Дунёнинг энг кучли чемпионати қайси экани айтилди

Фото: Sport.es

«Бетис» ҳимоячиси Марк Бартра ўзининг Андалусия клубига ўтиш тарихи ва Испания чемпионати борасида фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бетис»га келиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатида менинг исмим ҳам пайдо бўлгач, клуб мухлислари ўзларининг жамоасида кўришни истаётганликларини билдириб менга тинимсиз хатлар ёза бошлашди. Улар менга катта ҳурмат кўрсатишди ва ишонч бағишлади.

Мен дунёнинг энг яхши чемпионати бўлган Испания Ла-лигасида тўп сурмоқдаман. Бир вақтлар мен «Барселона» сафида тўп суриб, бу ердаги футболдан завқ олардим. Эндиликда бу ишни бошқа жамоада давом эттирмоқдаман», — деган Бартра Marca нашрига берган интервьюсида.

Мавзуга оид