Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мисрда президент сайловларига келмайдиганларга жарима солинади
Миср ҳукумати мамлакат президенти сайловларида овоз бергани келмайдиган фуқароларга жарима солади. Бу ҳақда юқори лавозимли мансабдор шахсга иқтибос келтирган ҳолда МЕНА ахборот агентлиги маълум қилди.
“Қонунга кўра, президент сайловларида овоз беришдан бош тортувчи ҳар бир сайловчига 500 Миср фунти (30 доллар) миқдорида жарима солиниши мумкин”, деб маълум қилган манба.
Унинг таъкидлашича, гап сайловчилар рўйхатига киритилган ва сайлов участкасига узрли сабабсиз келмаган сайловчилар ҳақида бормоқда.
Мисрда 26 мартда 3 кун ўтувчи президент сайловлари бошланди. Сайловчилар рўйхатига мамлакатнинг 60 млн фуқароси киритилган. Мисрда 13 мингтадан кўпроқ сайлов комиссиялари фаолият юритмоқда. Сайловлар 28 март куни маҳаллий вақт билан соат 21:00да тугайди.
Миср президенти лавозимига 2 номзод: амалдаги президент Абдул Фаттоҳ ас-Сисий ҳамда “Ал-Гад” партияси етакчиси Мусо Мустафо Мусо даъвогарлик қилмоқда.
Сайловлар натижалари 2 апрелда маълум қилиниши кутилмоқда.
Мавзуга оид
14:56 / 22.05.2025
Москва чет элликларни урушга қандай жалб қилмоқда? Фуқаролигини йўқотган мисрлик ёлланма аскар ҳикояси
15:41 / 19.05.2025
Ўзбекистон-Миср нефть-кимё ва энергетика соҳасида лойиҳаларни амалга оширади
19:47 / 13.05.2025
Мисрда 5 нафар ўзбекистонлик мамлакатда бўлиш қоидаларини бузгани учун ушланди
02:18 / 10.05.2025